Главная > Yangiliklar > "Болалар мусика ва санъат мактаблари ансамбллар Республика кўрик танлови"

"Болалар мусика ва санъат мактаблари ансамбллар Республика кўрик танлови"


5-03-2019, 13:27. Разместил: Ogabek
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 31 майдаги ПК-3022 сонли карори билан тасдикланган "Ўзбекистон маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури" нинг 31-банди хамда 2019 йил 20 февралдаги "Болалар мусика ва санъат мактабларининг республика кўрик танлови низомини тасдиклаш тўгрисида"ги 121-сонли буйругининг ижросини таъминлаш максадида Болалар мусика ва санъат мактаблари ансамбллари кўрик танлови  шу йилнинг 2-3 март кунлари Карши шахридаги 1-сон мусика ва санъат мактабида ўтказилди.


Болалар мусика васанъат мактаблари ансамбллари республика кўрик танловига Шахрисабз туман 17-сон мусика ва санъат мактаби кошида ташкил топган "Макомчилар ансамбли", "Анъанавий созандалик ансамбли" хамда "Фолклор" жамоаси "Ракс жамоаси" намунали иштирок этишиб ,фахрли 1-2-3- ўринларни эгаллашди. "Макомчилар" ансамбли ижросида Собир абдулло сўзи билан "Фаргона рубоийси" ,Нодира газали билан Бузрук макомидан "Сокиномаи мугулчаи бузрук" макомлари маромига етказилиб ижро этилди.Залда ўтирган тамошабинларнинг олкишига сазовор бўлди."Макомчилар ансамбли " фахрли 1-даражали диплом билан такдирланиб,танловнинг Республика боскичи бўлиб ўтадиган Сурхондарёнинг Термиз шахрига йўлланма олдилар.Устозлар Исоков Элбек,Турсунов Эркин ,Жўраева Нозигул ва Эшова Зарнигорларнинг мехнати самараси уларок мактаб маъмурияти тамонидан ташаккурнома билан такдирландилар.
Вернуться назад