» » Файзуллаев Нўмон Жўраевич

Файзуллаев Нўмон Жўраевич

Vaqti : 21-02-2019   /   O`qituvchilar   /   ko`rilgan: 309
Шахрисабз туман 17-сон  "Анъанавий созандалик " бўлими  ўкитувчиси Файзуллаев Нўмон Жўраевич. 1960 йил  09-майда Шахрисабз туман Сахвант кишлогида таваллуд топди. Ўрта мактабни аъло бахоларда тугатиб, 1980-1983 йилларда Карши Маданият коллежини "Маданий- окартирув иши " доира " мутахассислигини тамомлади. 1976-1986 йилларида Гани Бобоёров ширкат хўжалигига карашли "Шодиёна" ансамблига доирачи бўлиб фаолият юргизганлар.1987 йилдан Шахрисабз туман 17-сон мусика ва санъат мактабига доира ўкитувчиси вазифасида  ўкувчиларга сабок бериб ишлаб келмокдалар.Беш нафар фарзандни тарбиялаб яхши мутахассис килиб етиштирган  Файзуллаев Нўмон Жўраевич ўзининг намунали хулки ва тарбияси билан жамоаси орасида  ўз хурматига эга .   Шахрисабз туман 17-сон болалар мусика ва санъат мактабида 2009 йилда ташкил топган "Шодиёна" доирачилар ансамблига Файзуллаев Нўмон рахбарлигида ташкил топган.Бу жамоага 20 тага якин ўкувчилар иштирок этади.  Ўкитувчи Н.Файзуллаевга ўкитувчи  Сайфиев Алибек якиндан ёрдам бериб келмокда. Улар бошчилигидаги бу ансамбль кўпгина кўрик танловларда намунали иштирок этиб олий ўринларни олиб келмокдалар. Шулар жумласидан 2010 йил "Камалак юлдузлар"и болалар фестивали  ижодиёти вилоят боскичи танловида 2-даражали дипломи,республика боскичида сертификат хамда 2016 йил ушбу кўрик танлов республика боскичида олий Гранпри билан такдирланганлар  ,  Мухиддин Кори Ёкубов номли кўрик танловда 2- даражали диплом, "Янги авлод" доирачилар танловида олий диплом билан такдирланган . 

Kalendar

«    Июнь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Saytimiz sizga yoqdimi?

Оцените работу движка